Қатар давлати Маккада ўтказилган 2 йиғилиш баёнияларига қарши чиқди
(last modified Mon, 03 Jun 2019 07:29:43 GMT )
июн 03, 2019 12:29 Asia/Tashkent
  • Қатар давлати Маккада ўтказилган 2 йиғилиш баёнияларига қарши чиқди

Қатар ташқи ишлар вазири Доха давлатини Маккада ўтказилган Араб Иттифоқи раҳбарлари ва Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши йиғилишларида чиқарилган баёнияларига қарши эканлигини таъкидлаб, бу икки йиғилишда чиқарилган баёниялар олдиндан лойиҳалаштирилган эди деб эълон қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний  Маккада ўтказилган Араб Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари ва Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши йиғилишларида чиқарилган сўнгги баёнотларнинг айрим қисматларини Доха сиёсатларига зид эканлигини маълум этди.

Қатар ТИВ раҳбари шунингдек  Маккада ўтказилган йиғилишларда минтақанинг муҳим мавзулари айниқса, Фаластин, Ливиядаги уруш ва Яман вазияти кўрмаганга олинди, деб изоҳлади.

Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний шунингдек, Доха давлати Маккада ўтказилган йиғилишлар  Эрон билан кескинликлни камайтириш учун мулоқотлар мавзусига айланиши зарурлигини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони ўтган пайшанба куни  Эронга қарши  ҳаракатларида бошқа давлатларини жалб этиш мақсадида Араб Иттифоқи ва Форс Кўрфаз ҳамкорлик кенгашининг йиғишиларини ўтказди.

 Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши ва Араб Иттифоқи раҳбарлари йиғилишларининг сўнггида  Эронга қарши иддаолар такрорланб, бу режимлар Эронни минтақа хусусан Сурия ички ишларида аралашишда айблашди.

Ироқ президенти Барҳам Солеҳ эса Араб Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарларининг фавқулодда йиғилишида  Эронга қарши чиқарилган баёнотни танқид қилди.

Сурия ТИВ-и ҳам  Маккада ўказилган йиғилишларда Эронга қарши эълон этилган айбловларни қоралаб, Эрон қонун доирасида Сурияда иштирок этмоқда деб эълон этди.