Исломий жиҳод ҳаракати: сионистик режим Масжидулақсони ишғол этгани учун "товон тўлайди"
(last modified Mon, 03 Jun 2019 10:23:01 GMT )
июн 03, 2019 15:23 Asia/Tashkent
  • Исломий жиҳод ҳаракати:  сионистик режим Масжидулақсони ишғол этгани учун

Фаластин исломий жиҳод ҳаракати тарқатган баёниясида сиоинстик режим Масжидулақсога қарши шаҳарчаларда яшайдиган сионистларнинг ҳужум қилиш ҳамда Қуддусни ишғол этиши билан кескинликларни авж олишида масъулдир ва бу жиноятлар товонини албатта тўлайди деб эълон этди.

Фаластиндаги маълумолар марказининг хабар қилишича, кеча Фаластин Исломий жиҳод ҳаракати  мингдан ортиқ сионистларни Масжидулақсога бостириб киргани ҳамда сиоинстик режим ҳарибйларини бу масжидда эътикоф ва намоз ўқиш ҳолида бўлган мусулмонларга ҳужум қилганига ишора қилиб, бундай ёвуз ҳатти-ҳаракатлардан сиоинстик режимнинг мақсадт  Масжидулақсода фаластинлик намоз ўқувчилар ва эътикоф қиладиган фаластинликларнинг тоат-ибодатларига халақит етказишдир деб изоҳлади.

Фаластин исломий жиҳод ҳаракати баёниясида шунингдек,  Қуддус яшовчилари айниқса фаластинлик намозхонлар  сиоинстик режим босқинчилиги ва тажовузлари қаршисида ўзлари ва ўзларини муқаддас маконларини ҳимоя қилиш ҳаққига эгалар деб келтирилган.

Фаластинни озод этиш халқ фронти ҳам Масжидулақсога қарши сиоинстик режим тажовузларини давом этиши  олов билан ўйнашдан ўзга нарса эмас деб эълон этган.

Кеча шаҳарчаларда яшайдиган мингдан ортиқ сионистлар бу режим армияси ҳимояти билан Масжидулақсога босиб кириб фаластинлик намозхонларга ҳуужм қилишлари билан улардан айримларини асирликка олишди. Бу ҳужумда 45 нафар фаластинлик жароҳат олди.