Сайид Ҳасан Насруллоҳ: муқовимат кучлари ҳар қачонгидан ҳам кучли бўлган
(last modified Sat, 13 Jul 2019 08:00:34 GMT )
июл 13, 2019 13:00 Asia/Tashkent
  • Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Сайид Ҳасан Насрулллоҳ
    Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Сайид Ҳасан Насрулллоҳ

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби жума куни Ливаннинг Ал-Минор телеканали билан қилган сўҳбатида, муқовимат санкциялар ва босимларга қарамай ҳар қачонгидан ҳам кучли бўлган ва кўзга ташланадиган даражада ривож-равнақ топган,-деб айтди.

Эрон телерадио кампаниясининг тарқатган хабарига кўра, Сайид Ҳасан Насрулллоҳ муқовимат кучлари барча соҳалар, жумладан таълим, ҳарбий ва маънавий жиҳатдан ривожланганганини баён этиш зимнида, душманлар бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ муқовимат кучларидан қурқишади,-деб айтди. 

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби муқовимат кучларининг ракеталар бўйича қудратига ишора этиб, муқовимат кучлари ўзининг ракеталари билан исроилни тош асри замонига қайтариши мумкин,-деб қўшимча қилди. 

Сайид Ҳасан Насруллоҳ ўз сўзларининг давомида Фаластин масаласи ва америкаликларнинг "аср муомаласи" лойиҳасига ишора этиб, бу лойиҳа мағлубиятга учрайди,-деб айтди. 

Ливан Ҳизбуллоҳи ҳаракати бош котиби сурия бўҳрони ҳақида Сурия энди саккиз йиллик бўҳроннинг энг яхши вазъиятида қарор олган,-деб таъкидлади. 

Сайид Ҳасан Насруллоҳ Сурияда юз берган ҳодисалар Сурия, муқовимат кучлари ва Россия учун катта ғалаба ва сионистик режим ва унинг иттифоқчилари учун катта мағлубият эди.,-деб эслатиб ўтди. 

Ливан Ҳизбуллоҳи ҳаракати бош котиби Американинг Эронга қарши санкциялари ва босимларига ишора этиб, Эрон халқи ҳеч қачон санкция ва босимларга таслим бўлмайди,-деб таъкидлади. 

Сайид Ҳасан Насруллоҳ ўз нутқининг давомида, Эронга қарши ҳарбий сайъ-ҳаракат ёки ҳар қандай жанжал келтириб чиқариш ҳақида Америкага огоҳлантириш берди ва агар Эронга уруш бошланса, бутун минтақада уруш бошланади ва теҳрон ҳеч қачон ёлғиз қолмайди,-деб таъкидлади. 

Ливан Ҳизбуллоҳи ҳаракати бош котиби Эронга қарши урушда иштирок этадиган ҳар қайси мамлакат ёки режим ўз жавобини олади,-деб эслатиб ўтди.