Фаластин исломий жиҳод ҳаракатининг ҳарбий қаноти сионистлар таҳдиди ҳақида огоҳлантириш берди
(last modified Sun, 14 Jul 2019 10:36:37 GMT )
июл 14, 2019 15:36 Asia/Tashkent
  • Фаластин исломий жиҳод ҳаракатининг ҳарбий қаноти сионистлар таҳдиди ҳақида огоҳлантириш берди

Фаластин исломий жиҳод ҳаракатининг ҳарбий қаноти "Сароёл-Қудс" сионистик режим раҳбарларига Ғазза бўлгасига қарши ҳарбий амалиётлар ўтказиш ҳақида огоҳлантириш берди.

Шаҳоб Ньюз ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, "Сароё-Ал-Қудс" қаноти сионистларнинг фаластинликларга қарши ҳар қандай амалиётларига қарши тайёрдир,-деб эълон қилди. 

Фаластин исломий жиҳод ҳаракатининг ҳарбий қаноти "Сароё -Ал-Қудс" матбуот котиби Абу Ҳамзанинг айтишича, бу ҳаракатнинг етакчи қомондонлари сионистик ишғолгарлар амалиётларига қарши жавоб қайтариш учун тўлиқ тайёр эканликларини мисрлик воситачи ҳайатга етказишган. 

Сионистик режим бош вазири Бинямин Натаниёҳу ўтган якшанба куни Ғазза бўлгаси халқига қарши ушбу режимнинг қаттиқ қўллиги натижасиз эканини тан олиш зимнида, агар бу сайъ-ҳаракатлар натижа бермаса, унда Тель-Авив ҳарбий амалиётлар вариантини қўллайди,-деб таҳдид солди.