Фаластинлик гуруҳлар: Қудс жанубида уйларни бузиб ташлаш уруш жинояти ҳисобланади
Фаластинлик гуруҳлар Қудс жанубида фаластинликларнинг уйларини бузиб ташлаш учун сионистик режимнинг сайъ-ҳаракатини уруш жинояти деб билдилар.
Сионистик режим бугун ишғолий Қудснинг жануб-шарқида жойлашган "Водиюл-Ҳамс" минтақасида фаластинликларга тегишли бўлган 100-тага яиқн уй-жойларни бузиб ташлашни бошлади.
Қудс ҳокими Аднон Ғайс фаластинликларнинг уйларини вайрон қилиш уруш жинояти саналади ва ишғолгар режим бу уй-жойлар фаластинликлар ва сионистик режим ўртасида тортилган девор яқинида экани баҳонаси билан уларни бузиб ташламоқда, деб айтди.
Ҳаммас матбуот котиби Ҳозим Қосим Қудс аҳолисига қарши сионистик режим жиноятларининг кўпайиши Америка томонидан жиддий қўллаб-қувватлашларнинг натижасидир. Аммо ишғолгар режимнинг барча сиёсатлари ва жиноятлари сионистик зўравонлик лойиҳаси қаршисида бизнинг миллатимизнинг муқовимати билан якунланади,-деб таъкидлади.
"Фаластинни озод этиш халқ фронти" ҳам Водиюл-Ҳамс минтақасида уй-жойларни бузиб ташлаш уруш жинояти ва юштирилган этник тозалаш саналади,-деб эълон қилди.
Фаластин исломий жиҳод ҳам Қудсда рўй берган нарса жиноят ва ишғолгарликнинг қайта бошланиши саналади. Бу жиноят "аср муомаласи" номли Америка президенти Дональд Трамп лойиҳасининг бевосита натижасидир.