Димишқ Америка ва Туркиянинг Сурияга оид ҳар қандай келишувини маҳкум қилди
Сурия Ташқи ишлар вазирлиги: Мамлакатимиз тӯғрисидаги Америка ва Туркиянинг ҳар қандай келишуви Халқаро қонунлар ва БМТ ҳужжатларига зиддир.
САНА ахборот агентлиги хабарига кӯра Сурия Ташқи ишлар вазирлиги ӯз баёнотида Американинг мамлакат ички ишларига дахолат қилаётганини маҳкум қилиб, эълон қилди: Американинг Сурия ишларига дахолат қилиши мамлакатдаги буҳронли вазиятни янада узайтириши мумкин.
Баёнотда келтирилишича Туркия ӯз миллий хавфсизлигини ҳимоялаш баҳонасида Сурияга қарши тажовузкорлик ишларини давом эттирмоқда.
23 июл куни Туркия ва Америка ҳарбий мулозимлари Суриянинг бутун ҳудуди бӯйлаб терроризмга қарши кураш мавзусида музокара ӯтказишди.
Эртаси куни Туркия Ташқи ишлар вазири Човушӯғли музокараларда томонларнинг нуқтаи назарларида ихтилофлар борлигига ишора қилиб, деди: Суриянинг Шимолий қисмида хавфсиз минтақа яратиш каби Американинг янги таклифлари бизни қониқтирмайди.