Баҳрайнда икки ўсмирни қатл этиш ҳукми ижро этилди
Ол-Халифа режими ўлим ҳукмини ижро этишни тўхтатиш учун халқаро ташкилотларнинг талабларига қарамасдан баҳрайнлик икки нафар ёш йигитни ўлим жазосига маҳкум этди.
Форс ахборот агентлигининг бугун тарқатган хабарига кўра, 2017 йили ички ишлар вазирлигининг бир зобитини қатл этишга айбланган икки нафар баҳрайнлик ёш йигит Аҳмад исо Ал-Малолий ва Али Муҳаммад Ал-Арабнинг қатл этиш ҳукми ижро этилди.
Баҳрайнлик бу икки ўсмирнинг қатл этиш ҳукмининг ижро этилиши шундай бир вазъиятда ижро этилмоқдаким, халқаро ташкилотлар, жумладан халқаро амнистия ташкилоти, инсон ҳуқуқларини назорат қилувчи ташкилот ва БМТ ташкилоти жума куни Баҳрайндан ўлим ҳукмини ижро этишни тўхтатишни талаб қилган эди.
Инсон ҳуқуқларини назорат қилувчи ташкилот Баҳрайн суд органларининг адолатсиз ва мустақил эмаслигини эслатиб, Баҳрайн суди тинч йўлида ўтказилган эътирозли кўча намойишларга иштирокчиларини ҳибсга олиш учун кўп ва узоқ муддатли ҳукм чиқариши Баҳрайннинг сиёсий ва бостирувчи тизимини қўллаб-қувватлашиши учун муҳим рол уйнайди,-деб эълон қилди.
Баҳрайн 2011 йил 14 феврал кунидан бошлаб Ол-Халифа режимига қарши эътирозлар саҳнасига айланган.
Баҳрайн режими ўтган етти йил давомида 11 минг нафар баҳраёнлик фуқароларни қалбаки айбловлар билан ҳибсга олиб, улардан айримларини ўлим жазосига ҳукм қилди ва айримларини эса фуқаролигини бекор қилиб мамлакатдан ҳайдаб чиқарди.