Сионистик режим ҳарбийлари Ғазза бўлгасида яна бир фаластинликни шаҳодатга етказишди
(last modified Thu, 01 Aug 2019 11:16:05 GMT )
август 01, 2019 16:16 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим ҳарбийлари Ғазза бўлгасида яна бир фаластинликни шаҳодатга етказишди

Сионистик режим ҳарбийлари яна бир нафар фаластинликни Ғазза бўлгаси чегарасида ўрнатилган девордан ўтиш учун сайъ-ҳаракат қилгани баҳонаси билан шаҳодатга етказишди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, айрим ахборот манбалари бугун бомдод вақтида Ғазза секторида юзага келган отишма ва Ғазза бўлгаси жанубида жойлашган Хон Юнус шарқида сионистик ҳарбийларнинг тан жароҳати олгани ҳақида хабар берди. 

Сионистик режим армияси матбуот котиби Овехай Адраий бу хабарни тасдиқлаб, фаластинликлар билан исроиллик ҳарбийларнинг ўртасидаги тўқнашувда бир фаластинлик ҳам нишонга олинди,-деб айтди. 

Фаластин маҳаллий манбаларнинг айтишича, сионистик ҳарбийлар Ғазза сектори ва ишғолий сарзаминлар хавфсизлик тўсиғини босиб ўтиш вақтида Хон Юнус шаҳрининг шарқида муқовимат гуруҳининг қаршилик пистирмаларига дучор бўлишди. Натижада уч нафар сионистик ҳарбийлар тан жароҳатлари олишди. 

Сионистик режим артиллерияси ҳам бугун Хон Юнус шарқидаги қишлоқ-хўжалиги ерлари ва разведка қилиш марказларининг айрим қисмини нишонга олди. 

Ёрлиқ