Маҳмуд Аббос: сионистик режимнинг барча шаҳарчалари нобуд бўлади
август 11, 2019 12:23 Asia/Tashkent
Кеча Фаластин мухторияти раиси Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидаги Роммулоҳ яқинидаги фаластинлик қочқинлар лагерида бўлганида Исроилнинг барча шаҳарчалари нобуд этилади дея айтди.
ИРНА хабарига кўра, Маҳмуд Аббос исроиллик шаҳарчалар нобуд этилиб Фаластин сарзамини ўзининг асл эгаларига қайтарилади деб қўшимча қилди.
Сионистик режим ҳардоим шаҳарчалар қуришни давом эттирмоқда ва бу заминда АҚШ бу режимни ҳимоя қилмоқда.
БМТ хавфсизлик кенгаши 2016 йилдаги резолюцясида сионистик режимни шаҳарчалар қуришни тўхтатишга чақирганди.
Ёрлиқ