Қувейт парламенти раиси: фаластинликларни якка- ёлғиз қолдириш шармандаликдир
Қурбон ҳайити санасида сионистик режими ҳарбийларининг фаластинлик намоз ўқувчиларига қарши ҳужуми ортидан Қувейт парламенти раиси сионистик режим жиноятлари қаршисида фаластинликлар ва Байтулмуқаддас аҳолисини ёлғиз қолдириш мумкин эмас деб айтди.
Кеча Қувейт парламенти раиси Марзуқ Алғоним, Масжидулақсодаги намоз ўқувчи фаластинликларга қарши сионистик режим ҳарбийларининг вашҳиёна ҳужуми яна бир марта ишғол этилган сарзаминларда бўҳронни сиёсий йўл билан ҳал этиш мағлубиятга учраганини кўрсатиб берди деб айтди.
Эслатиб ўтамиз, Қурбон ҳайити кунида сионистик режим ҳарбийлари Масжидулақсода ҳайит намозини ўқиш билан машғул бўлган фаластинликларга уюштирган ҳужумларида 65 нафар фаластинлик жароҳат олди. Сионистлар шунингдек бир гуруҳ фаластинликларни қўлга олишди.