Ироқ Ҳизбуллоҳи Американи қатъий огоҳлантирди
(last modified Fri, 23 Aug 2019 13:46:15 GMT )
август 23, 2019 18:46 Asia/Tashkent
  • Ироқ Ҳизбуллоҳи Американи қатъий огоҳлантирди

"Балад" ҳаво кучлари базасида юз берган сӯнгги портлаш ортидан Ироқ Ҳизбуллоҳ кучлари эълон қилди: минтақадаги Америка ҳарбий базаларининг барчаси нишонга олишимиз мумкин бӯлган масофада жойлашган.

Эрон Радиотелевидение компанияси ахборот агентлигига кӯра Ироқ Ҳизбуллоҳ кучлари эълон қилган изҳоротда Американи Ироқда юз берган кейинги ҳодисалар сабабчиси деб атаб, илова қилди: Душманимиз бӯлган Американи охирги маротаба огоҳлантирамиз: муқовамат истеҳкомларига уюштирилган бундан кейинги ҳар қандай ҳужум учун қақшатқич зарба билан жавоб қайтарамиз.

Ироқ ОАВ лари сешанба кечаси Ироқ Халқ кӯнгилли кучлари "Ҳашадуш Шаъба"нинг мамлакат Шимолидаги Салоҳуддин минтақасида жойлашган "Балад" ҳаво кучлари базасида даҳшатли портлаш ва ёнғин юз берганлиги ҳақида хабар тарқатишган эди.  

Бу кейинги бир ҳафта давомида "Ҳашадуш Шаъба" қурол-яроқ омборларидаги иккинчи портлаш ҳисобланади.

Мамлакатдаги айрим ОАВ ҳамда давлат мулозимлари бу портлашларнинг хорижий кучлар томонидан амалга оширилаётганига ишора қилишган.