Суриянинг ҳаво ҳужумларига қарши тизими сиоинстик режим ракета ҳужумларини қайтарди
Бугун Сурия ОАВ-и сионистик режимнинг мамлакат пойтахти Дамашқ шаҳри жанубига қарши ракета ҳужумлари ҳақида хабар тарқатишди.
Суриянинг -СОНО расмий ахборот агентлиги ҳам Сурия армиясининг ҳаво ҳужумига қарши тизими сиоинстик режимнинг ракета ҳужумларини қайтарганини эълон этди.
СОНО мълумотига асосан, Суриянинг ҳаво ҳужумига зид тизими мамлакат осмонида сиоинстик режим қирувчи самолётлари томонидан отилган ракеталарни аниқлаб, йўқ қилишга муваффақ бўлган.
Бугун сионистик режим армияси Твиттер саҳифасида тарқатган мурожаатида Дамашқ жанубини ракета орқали нишонга олганини тасдиқлаб, бу режим қирувчи самолётларини бир нечта ракета билан Сурия пойтахти жанубидаги Ақрабо қишлоғини нишонга олишганини маълум этди.
Сионистик режим ҳардоим Суриядаги террорчиларни қўллаб қувватлаш учун Сурия давлат армияси ва инфратузилмаларни нишонга олади.