Сионистик режим армияси ҳужумларида Ғазо бўлгасида 3 нафар шаҳид бўлди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i47157
Сионистик режимнинг Ғазо бўлгаси ғарбига уюштирган ҳужумларида 3 нафар фаластинлик шаҳид бўлди.
(last modified 2019-08-28T07:22:26+00:00 )
август 28, 2019 12:22 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим армияси ҳужумларида Ғазо бўлгасида 3 нафар шаҳид бўлди

Сионистик режимнинг Ғазо бўлгаси ғарбига уюштирган ҳужумларида 3 нафар фаластинлик шаҳид бўлди.

Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, бугун Фаластиннинг соғлиқни сақлаш вазирлиги, сионистик режим ҳарбий кучларини Ғазо бўлгаси ғарбига қарши ҳужумларида 3 фаластинлик шаҳид бўлиб, бир нечта киши жароҳат олди деб эълон этди..

Душанба куни ҳам сиоинстик режим қирувчи самолётлари  Ғазо бўлгаси шимолидаги минтақалар, ҳамда Байт- Лоҳиёдаги Фаластин муқовимат кучлари объектини бомбардимон этгандилар.

Якшанба куни ҳам сиоинстик режим телевидениясининг ўннинчи канали,  Ғазо бўлгасидан ишғол этилган сарзаминлар хусусан Садирут минтақаси томон 4 ракета отилгани ва натижада Ғазо билан чегардош сиоинстик шаҳарчаларда тревога садоси эштилганини маълум этди.