Насруллоҳ: муқовимат кучлари ҳеч қачон АҚШ ва сионистик режимга таслим бўлмайди
(last modified Tue, 10 Sep 2019 07:47:42 GMT )
сентябр 10, 2019 12:47 Asia/Tashkent
  • Насруллоҳ: муқовимат кучлари ҳеч қачон АҚШ ва сионистик режимга таслим бўлмайди

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби, муқовимат кучларини АҚШ ва сионистик режим босимлари қаршисида тура олишганини таъкидлаб, санкциялар, қашшоқлик ва очлик ҳам муқовимат кучларининг азм- иродаси ва қудрратига заррачадек таъсир ўтказа олмайди деб эълон этди.

Кеча Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ Ошурои Ҳусейний азо маросимларида Бейрутнинг Зоҳия минтақасида сўзлаган нутқида,  АҚШ президенти ва сионистик режим бош вазирига хитобан: барча таҳдидлар ва хавф - хатарлар жумладан санкцияларни кучайгани билан бир пайтда муқовимат кучлари,  Имом Ҳусейн /а/ йўналишида ҳаракатни давом эттириб,  душманларга қарши уруши ва курашини давом эттиради, деб қўшимча қилди.

Сайид Ҳасан Насрулооҳ ўз сўзларида  Ливан муқовимат кучларини Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг йўл кўрсатишлари ва ҳидоятларига пайравлик қилаётганини таъкидлаб, бугунги кунда АҚШ, сионистик режим ва уларнинг малайлари ва қарам бўлган режимлари  муқовимат марказларини муҳосара қилишга уринишмоқда, амммо ушбу марказлар қўмонлдони ва раҳбари Имом Хоманаийдир ва бу марказларнинг асослари Исломий Эрон ҳисобланади, шу сабабдан муҳосара, очлик ва уруш билан ушбу марказлар таслим бўлмайди ва бизлар қонимизнинг бир томчиси қолганига қадар ўз марказларимизни ҳимоя қилишни давом эттирамиз, деб эълон этди.