Сионистик режим ҳарбийлари яна 46 нафар фаластинликни ўққа тутиб жароҳатлантиришди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i47500-Сионистик_режим_ҳарбийлари_яна_46_нафар_фаластинликни_ўққа_тутиб_жароҳатлантиришди
Ишғол этилган Қуддусда сионистик режим ҳарбийлари ва фаластинликлар ўртасида келиб чиққан тўқнашувда ўнлаб фаластинликлар жароҳат олди.
(last modified 2019-09-15T06:24:38+00:00 )
сентябр 15, 2019 11:24 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим ҳарбийлари яна 46 нафар фаластинликни ўққа тутиб жароҳатлантиришди

Ишғол этилган Қуддусда сионистик режим ҳарбийлари ва фаластинликлар ўртасида келиб чиққан тўқнашувда ўнлаб фаластинликлар жароҳат олди.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча сионистик режим ҳарбийларини ишғол этилган Қуддуси шариф минтақасидаги al-Eizariya шаҳарчасига уюштирган ҳужумида 46 фаластинлик жароҳат олди.

Фаластиндаги Қизил ярим ой ташкилоти ҳам фаластинликларни сионистик режим ҳарбийлари ўқидан ва ёш оқизувчи газларидан жароҳат олганини тасдиқлади.