Валид Ал-Муаллим: АҚШ ва Туркия ҳарбийлари Сурияни тарк этишлари шарт
(last modified Sun, 29 Sep 2019 09:13:22 GMT )
сентябр 29, 2019 14:13 Asia/Tashkent
  • Валид Ал-Муаллим: АҚШ ва Туркия ҳарбийлари Сурияни тарк этишлари шарт

Кеча Сурия ТИВ раҳбари, АҚШ ва Туркия ҳарбийларини ноқонуний равишда Сурия ҳудудларида жойлаштирилганини таъкидлаб, бу ҳарбийларни зудлик билан Сурияни тарк этиши зарурлигини баён этди.

БМТ Бош Ассамблеясида нутқ сўзлаган Валид Ал-Муаллим Дамашқ давлати Суриядаги АҚШ ва Туркия ҳарбий ҳаракатларини тажовуз ва ишғол этиш маъносида эканлигини таъкидламоқда деб изоҳлади.

Сурия ташқи ишлар вазири  давлат армияси ва халқини террорчиларга қарши курашни давом эттираётгани тўхталиб,  Сурия халқининг террорризмга қарши курашиш тарихда қолади дея маълум этди.

Валид Ал-Муаллим дунёнинг юздан кўпроқ мамлакатларидан ўн минглаб террорчиларни  чет эл давлатлари тарғиботблари ва ҳимояти билан Сурия ҳудудларига келишганига ишора қилиб,  Сурия ҳатто дунё халқлари томонидан террорчилар айниқса ИШИД ва Жабҳаттун-Нусра террорчи гуруҳлари ва жангариларига қарши кураш олиб бормоқда деб эълон этди.

Сурия ТИВ раҳбари Сурия ва Эронга қарши АҚШ томонидан жорий этилган санкцияларни кескин қоралаб, санкция жорий этиш мустақил давдатларга қарши урушидан АҚШни қуролига айланган деб аниқлик киритди.

Валид Алл-Муаллим,  АҚШнинг душманона сиёсатлари ва ҳатти -ҳаракатлари қаршисида Сурия давлати ва халқини ҳардоим Эрон ёнида бўлганига тўхталиб,  АҚШ давлатини минтақадаги кескинликлар келтириб чиқарувчи сиёсатлари тўғрисида огоҳлантирди.