Сионистик режим фаластинлик асирларга қарши қийноқларнинг 80 туридан фойдаланмоқда
(last modified Wed, 09 Oct 2019 11:22:54 GMT )
октябр 09, 2019 16:22 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим фаластинлик асирларга қарши қийноқларнинг  80 туридан фойдаланмоқда

Фаластиннинг инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотлари сионистик режим ҳарбийлари бу режим қамоқхонадиадги фаластинликларга қарши қийноқларнинг 80 туридан фойдаланаётганини маълум этди.

Фаластиннинг маълумотлар марказининг бугунги хабарига кўра,  Ғазо шаҳридаги  Мизон инсон ҳуқуқлари марказининг ҳуқуқий бўлинмаси координатори Мирфат Наҳҳол  барча Халқаро қонун- қоидалар қўлга олинган шахслар ҳуқуқини ҳимоя этишга қаратилганига ишора қилиб, сионистик режими ўртача ҳисоб билан кунида 20 нафар фаластинликларни қўлга олади ва фақат 2 нафарини озод этади деб таъкидлади.

Фаластинлик асирлар ва асирликдан озод этилганлар ишларидаги делегациянинг ўрганишлар ўтказиш ва ҳужжатли фильмлар тайёрлаш бўлинмаси раиси Абдунносир Фарована ҳам  қўлга олинган ҳар бир фаластинлик камида бир марта сионистик режим ҳарбийларининг қийноқларига дучор бўлган ва 1967 чи йилдан бугунгача  тергов жараёнида 73 нафар фаластинлик сиоинстик режим қамоқхоналарида шаҳид бўлган деб эълон қилди.

 Фаластиндаги бу масъул фаластинлик раҳбарларни сиоинстик режимининг ушбу  жиноятлари туфайли  бу режим устидан Гаага Халқаро судига шикоят этишларини сўради.

Расмий маълумотларга биноан, эндиликда  сионистик режим қамоқхоналарида 5700 нафар фаластинликлар улар жумласидан 230 аёллар ва 48 нафар болалар асирликка олинган. 

500 фаластинликлар втинчалик изоляторларда сақланмоқда. Касал бўлиб қолган 1800 нафар маҳбуслардан 700 нафари шошилинч ёрдамга муҳтож эканлиги айтилади.

Ёрлиқ