Дамашқ Туркия билан чегарасида янада кўпроқ ҳарбийларини жойлаштирмоқчи
Суриянинг миллий ярашув вазири, Дамашқ давлатини Туркия билан чегараларига кўпроқ ҳарбийларини сафарбар этиш қарорига келганини айтди.
Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, Сурия миллий ярашув вазири Али Ҳайдар ўз сўзларида, Сурия шимоли чегаралари ва мамлакат ҳокимияти Туркия давлатининг тажовузига дучор бўлган пайтда, шубаҳасиз чегараларни қуриқлаш Дамашқ давлатининг энг муҳим вазифаларидандир деб изоҳлади.
АҚШ давлатини Сурия курдларига хиёнат қилиши ортидан якшанба куни курдлар, Туркия тажовузларига қарши кураш учун Дамашқ давлати армиясини чегарада жойшатириш хусусида келиша олишди.
Бу келишув ортидан Сурия армияси Manbij шаҳрига кирди. Бу минтақага киришдан мақсади Ифрин, Айнулараб, Айн Иси, Табақа ва Мансура шаҳарларини ўз назоратига олишдир.