Эрдуған ўз таъбири билан Сурия ҳудудида " Тинч минтақа"ни яратишини таъкидлади
(last modified Tue, 15 Oct 2019 13:42:41 GMT )
октябр 15, 2019 18:42 Asia/Tashkent
  • Эрдуған  ўз таъбири билан Сурия ҳудудида

Туркия президенти Сурия шимол шарқида ўз таъбири билан "Тинч минтақалар" яратишни эълон қилиши хабар қилди.

ИСНО хабарига кўра,  Эрдуған Бокуда сўзлаган нутқида,  Сурия ҳудудларида узунлиги 444 километр ва кенглиги 32 киломер " Тинч минтақани" ни яратилиши бу минтақада суриялик қочқинларни қайтиб келишига замин яратади дея изоҳлади.

Туркия президенти  Туркия армиясини Сурия шимоли шарқ минтақаларига қилган тажовузларига тўхталиб,  бугун тонггача Туркия армияси " Тинчлик манбаи" номли ҳарбий амалиётларида  минг километр квадрат минтақасини Анқара давлатига зид бўлган курд гуруҳлардан тозалади дея иддао қилди.

Эрдуған сўзлари шу ҳолдадирки,  дунё миқёсида Туркия армиясининг Сурия ҳудудларига бостириб киргани кескин қораланмоқда.

Дамашқ давлати ҳам ушбу тажовузларни қоралаши билан сурияликлар ўз ҳокимияти ва яхлитлигини ҳимоя қиладилар деб эълон этди.

 

Ёрлиқ