Қуролланган курд кучлари Сурия шимоли шарқидаги чегара минтақаларини тарк этдилар
Суриядаги инсон ҳуқуқлари ташкилоти Сурия демократик кучлари номли қуролланган курд кучларини бу мамлакат шимоли шарқидаги ўз позицияларини тарк этишганини хабар қилди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишча, Суриянинг инсон ҳуқуқлари ташкилоти маркази Туркия ва Россия президентлари эришган келишув асосида Сурия демократик кучлари кеча Туркия билан чегара яқинидаги Ҳасака вилояти Аддарбосия ва Омудо минтақаларида жойлашган ўз базаларидан чиқиб кетишганини эълон этди.
Эслатиб ўтамиз сешанба куни Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған Сочи шаҳридаги учрашувида Сурия шимоли шарқи хавфсизлик вазият борасида келишув имзолашганди.
Мазкур келишувга асосан Туркия операциясидан ташқаридаги ҳудудга чоршанба куни тушдан бошлаб суриялик ҳарбийлар ва Россия ҳарбий полицияси кириб боради. Улар 150 соат мобайнида курд озодлик кучлари ҳамда уларга тегишли қурол-яроғларни чегарадан 30 километр узоқлаштиришга кўмак беришади.
Келишув имзоланган ортидан Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Сурия шимолида Туркия ҳарбий амалиётини якунланганини маълум этди.