Яман армияси АҚШнинг жосуслик учувчисиз учоғини уриб туширди
(last modified Fri, 01 Nov 2019 13:51:47 GMT )
ноябр 01, 2019 18:51 Asia/Tashkent
  • Яман армияси АҚШнинг жосуслик учувчисиз учоғини уриб туширди

Яман қуролли кучлари наттоғи Усайр минтақаси яқини осмонида АҚШнинг учувчисиз учоғини уриб туширилганини эълон этди.

Бугун Яман армияси наттоғи Яҳё Сареъ Твиттер саҳифасида  бугун эрта тонгда яманлик ҳарбийлар  АҚШнинг " Скин игл" русумли жосуслик учувчисиз учоғини муносиб қурол ёрдамида Усайр минтақаси яқинида уриб туширилганини ёзди.

Яҳё Сареънинг айтишича,  Усайр минтақаси Яман ва Саудия Арабистони чегараси яқинида жойлашган.

Яман қуролли кучлари наттоғи шунингдек  кеча  Яман ғарбида Ол Сауд режими коалициясига тегишли  жосуслик самолётини нишонга олиб йўқ қилинганини маълум этди.

 

Ёрлиқ