Арабистон режими Твиттер тармоғи орқали жосуслик қилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i48496
Арабистон режими саудиялик ҳокимларнинг танқидчилари хусусида жосуслик қилиш учун Твиттер ходимларини ёллашда айбланмоқда.
(last modified 2019-11-07T08:37:06+00:00 )
ноябр 07, 2019 13:37 Asia/Tashkent
  • Арабистон режими Твиттер тармоғи орқали жосуслик қилмоқда

Арабистон режими саудиялик ҳокимларнинг танқидчилари хусусида жосуслик қилиш учун Твиттер ходимларини ёллашда айбланмоқда.

Ассошейтед пресснинг янги хабарига кўра, чоршанба куни Сан -Францисконинг минтақавий судларидан бири  бу делони кўриб чиқишида,  Твиттер тармоғидаги фойдаланувчилар маъумотлари масаласига  умуман алоқаси бўлмаган Твиттер тармоғининг икки нафар ходимлари Арабистон фойдасига ишлаш учун битта қийматли қўл соати  ва 10 минг доллар пора олишганини эълон этди.

Мазкур хабарга асосан, Твиттер тармоғида бир миллиондан ортиқ абонентларга эга машҳур газета,  Арабистоннинг бошқа танқидчилари каби Ол Сауд режимининг асосий танқидчиларидан бўлган.

Яқинда Британияда босиладиган Гардиан газетаси, Арабистонда Бин Салмон валиаҳд бўлганидан бери,  Риёд режими  кимлигидан қатъий назар,   ҳар бир мухолифини ваҳшаёна тарзда нобуд этиш ё таъқиб қилиб келмоқда деб ёзди.