Саудия коалицияси Қизил Хоч қўмитасига қамоқхоналарга киришига рухсат бермайди
(last modified Sat, 16 Nov 2019 11:48:00 GMT )
ноябр 16, 2019 16:48 Asia/Tashkent
  • Саудия коалицияси Қизил Хоч қўмитасига қамоқхоналарга киришига рухсат бермайди

Яманнинг асирлар ишларидаги миллий қўмита раиси тажовузкор Саудия коалициясини Қизил Хоч қўмитасига қамоқхоналари вазияти билан танишишига рухсат бермаётганини маълум этди.

Бугун Яман асирлари ишларидаги миллий қўмита раиси Абдулқодир Ал-Муртазо ўз сўзларида Ол Сауд режими коалицияси ва унинг ёлланларини илгаригидек Ямандаги яшаш- манзилларини бомбардимон этаётгани ҳамда қамоқхоналарига кириши учун Қизил Хоч қўмитаси вакилларига ижозат бермаётгани қаршисида БМТнинг  сукут сақлашини танқид қилди.

У ўз сўзларида Ансоруллоҳ ҳаракати  сўнгги келишувга риоя этиб, Халқаро Қизил Хоч қўмитасига қамоқхоналарига киришига ижозат берган, аммо саудиялик коалицияси Уммонда ўтказилган   музокараларнинг сўнгги босқичида бу масала борасида эришилган келишувга қарамай,  бу Халқаро ташкилотга қамоқхоналарига киришига ижозат бермаётир шунингдек БМТ ҳам бу масала бораисда сукут сақлашга давом бермоқда деб эълон этди.

 Яман қуролли кучлари наттоғи Яҳё Сареъ ҳам Ол сауд режими армиясини Яманнинг турли минтақаларига қарши ҳужумларини давом эттираётгани ҳақида хабар қилди.