Нетаняҳу сионистик режим бош прокурорини таҳдид қилди
(last modified Fri, 22 Nov 2019 14:37:09 GMT )
ноябр 22, 2019 19:37 Asia/Tashkent
  • Нетаняҳу сионистик режим бош прокурорини таҳдид қилди

Сионистик режим бош прокурори бош вазирга айблов эълон қилгани учун таҳдидга учраганини эътироф қилди.

"Ал Олам" телеканалининг хабарига кӯра сионистик режим бош прокурори  Авихай Мандельблит матбуот конференциясида Бенямин Нетаняҳунинг айбларини жуда жиддий деб атаб, илова қилди: пора олиш, товламачилик, қалбакилаштириш, омонатга хиёнат қилиш каби ҳолатлар ана шу айбловнинг бир қисмидир.

Мандельблит, шунингдек деди: ӯтказган муфассал тадқиқотларимиз Бенямин Нетаняҳу томонидан жиддий қонунбузарликлар содир этилганлигини исботлади.

Ӯзига нисбатан айблов эълон қилинганини эшитган бош вазир дарҳол суд, полиция ва бошқа куч ишлатар тизимларни сиёсий тамойиллар асосида ёлғон тарқатувчилар  дея эълон қилди.

Эслатиб ӯтамиз: Сионистик режим маҳкамаларида Нетаняҳунинг коррупцион фаолияти  учун бир неча  жиноят иши очилган. У 4000 рақамли жиноят ишида пора беришда, 1000 ва 2000 рақамли жиноят ишларида эса фуқаролар ишончини суйиистеъмол қилишда айбланади.