Эрдуған: курдлар Сурия шимолида қўрқув ва даҳшатни келтириб чиқармоқчи
Туркия президенти курд гуруҳларини Сурия шимолида қўрқув ва даҳшат келтириб чиқариш пайида эканлигини иддао қилди.
Анадолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған террорчи гуруҳлар жумладан Курдистон ишчилар партияси ва Сурия курдларини халқ мудофаа бўлинмаларини Сурия шимолида қўрқув ва даҳшатни келтириб чиқариш пайида бўлгани, аммо Анқара давлати уларга ёвуз мақсадини ижро этишига ижозат бермайди деб таъкидлади.
Туркия президенти ўз сўзларида Анқара армияси турли минтақаларадан террорчиларга етказилган минглаб юк машинада ортилган қурол- яроқ омборларини кашф этган деб қўшимча қилди.
Октябрь ойининг 9-чи куни Туркия армияси терроримзга қарши кураш ва Сурия ва Туркия чегараларини тозалаш баҳонасида " Тинчлик манбаи" амалиётини бошлади.
Туркия тажоузлари минтақа ва Халқаро миқёсида кескин қораланди.