АҚШ ҳарбий колоннаси Сурияга кирди
АҚШга тегишли ҳарбий колонна Ироқ ва Сурия чегарасидаги Ал-валид ўтиш пости орқали Сурия шимоли шарқидаги Ҳасака вилоятига кирди.
Суриянинг расмий ахборот агентлигинг хабар қилишича, 11 ҳарбий машина жумладан танкерлар ва юк ташиш машиналаридан иборат АҚШ террорчи ҳарбийларига тегишли ҳарбий колонна кеча ноқонуний равишда Ал-валид ўтиш пости орқали Сурияга кирди.
АҚШ ҳарбий колонаси шундай бир ҳолда Сурияга юборилганки АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган октябрь ойида АҚШ ҳарбийлари, Сурия ҳудудларини тарк этишади деб иддао қилганди.
Аммо бу иддаосининг бир неча кунидан кейин Трамп ўзининг олдинги изҳоротининг аксича, нефт конларини ҳимоя қилиш мақсадида айрим АҚШлик ҳарбийлари Сурияда қолади деб иддао қилди.
Шу ҳолда кеча БМТдаги Суриянинг доимий намояндаси Башор Аж-Жаъфарий Суриядаги сиёсий жараён хусусидаги Хавфсизлик кенгаши йиғилишида, АҚШ Суриядаги нефт конларини ишғол этган ва хавфсизлик кенгаши сукути соясида Сурия халқи даромадларини талон -тарож этмоқда деб таъкидлади.
Суриядаги нефт конларининг 90 фойизи Фурот дарёси шарқида жойлашган.
Олдин бу минтақани ИШИД босиб олганди ва айни пайтда бу минтақалар АҚШ ҳимояти остидаги кучлар назоратига ўтган.