ноябр 24, 2019 15:26 Asia/Tashkent
  • Суриянинг Ар-Раққа вилоятида Туркия армияси ва курдлар гуруҳи ўртасида тўқнашувлар юз берди

Суриянинг Ар-Раққа вилояти шимолида Туркия армияси, унинг иттифоқчилари ва курд гуруҳлари ўртасида юз берган қонли тўқнашувда 19 нафар ҳалок бўлган.

Ирна тарқатган хабарга кўра, бугун Суриянинг инсон ҳуқуқлари ташкилоти номли марказ тўқнашувларнинг иккинчи кунида Туркия армияси M4 Халқаро магистрални қайтариб олишга уринмоқда деб эълон этди.

Хабарга асосан  тўқнашувларда ҳозиргача Туркия иттифоқчиларидан 13 нафари ва Сурия демократик кучларини 6 аъзоси ҳалок бўлган.

Ҳар икки томондан жароҳат олганлар вазиятининг оғирлиги сабаб кўпроқ одамлар тҳалок бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас.

Суриянинг расмий ахборот агентлиги ҳам  Туркия армияси ва унинг иттифоқчиларини Ар-Рақа вилоятининг Айнул-исо шаҳрига қарши кенг қамровли ҳужумларни бошлангани ҳақида хабар иқлди.

Октябрь ойининг 9-чи куни  Туркия армияси терроримзга қарши кураш ва  Сурия ва Туркия чегараларини курд гуруҳларидан тозалаш баҳонасида  " Тинчлик манбаи" амалиётини бошлади.

Ёрлиқ