ЮНИСЕФ: ОЛ Сауд режими тажовузларида 2 минг яманлик болалар қурбон бўлган
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i48898-ЮНИСЕФ_ОЛ_Сауд_режими_тажовузларида_2_минг_яманлик_болалар_қурбон_бўлган
ЮНИСЕФ -БМТнинг болалар жамғармаси, ҳозиргача Яман уруши жараёнида 7 минг нафар яманлик болалардан икки минг нафари қурбон бўлиб, 5 минг нафари жароҳатланган деб эълон этди.
(last modified 2019-12-08T12:12:47+00:00 )
декабр 08, 2019 17:12 Asia/Tashkent
  • ЮНИСЕФ: ОЛ Сауд режими тажовузларида 2 минг яманлик болалар қурбон бўлган

ЮНИСЕФ -БМТнинг болалар жамғармаси, ҳозиргача Яман уруши жараёнида 7 минг нафар яманлик болалардан икки минг нафари қурбон бўлиб, 5 минг нафари жароҳатланган деб эълон этди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, ЮНИСЕФ ўз ҳисоботида Яманга қарши тажовузларнинг 5 йили ичида  икки минг нафар яманлик болалар қурбон бўлиб, 5 минг нафари ҳам жароҳатланган деб эълон этди.

Шунингдек  Яман урушида қочқинлика юз тутган 3 миллион 600 минг нафар аҳолидан 2 миллион нафарини болалар ташкил этади. Уларнинг аксарияти мактабга боришдан ҳам маҳрум қолган.

ЮНИСЕФнинг хабар қилишича,  367 минг нафар яманлик болалар озиқ- овқат камчилигидан ранж чекишмоқда.

Айтиш жоиздирки  Ол Сауд режими ва унинг иттифоқчилари 2015 -чи йилдан бери Яманга қарши ҳужумларини бошлаб бу орада Яманинг инфратузилмаларини вайрон этиб ўн минглаб бегуноҳ инснларни ўлдиришди. Аммо  Яман халқи, армияси ва Ансоруллоҳ ҳаракати  тажовузкорлар қаршисида метиндек тура олиб уларнинг ёвуз мақсадини  пучакка чиқармоқда.