декабр 14, 2019 13:26 Asia/Tashkent
  • Сайид Ҳасан Насруллоҳ АҚШни Ливандаги эътирозлардан фойдаланишга уринаётганини маълум этди

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби АҚШ давлатини Ливандаги ҳар қандй халқ эътирозларини ўз манфаатига ҳал қилишга уринаётганини таъкидлади.

Кеча Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ  ўз сўзларида АҚШ давлати  Ливанда бошлаган халқ эътирозларини биринчи кунидан бошлаб,  бу эътирозларни Ҳизбуллоҳ ҳарактига қарши ҳаракат сифатида кўрсатган  саъй- ҳаракат қилди, деб ихзоҳлади.

У шунингдек  сионистик режим Бош вазири Бинямин Нетаняҳуни АҚШга ўхшаб,  Ливандаги кўча-намоийшларни  Ҳизбуллоҳ ҳаракатини кучсизланириш учун тарихий фурсат эканлигини иддао қилганига тўхталиб, Ливандаги Ҳизбуллоҳ  АҚШ ва сионистик режим фитналарини амалга оширилишини олдини олмоқда, бундан ташқари минтақада АҚШ ва Исроил учун ҳақиқий бир таҳдиддир деб эълон этди.

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби  АҚШ давлати Ливан, Ироқ ва ҳатто Ямандаги эътирозларга нисбатан Эронга қарши босим ўтазиш учун абзал сифатида қарайди, ҳамда эътирозлар бошланган барча мамлакатлар ички ишларида аралашиб вазиятдан суиистеъмол қилишга саъй-ҳаракат этади деб аниқлик киритди.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ   сионистик режим Эронга қарши ҳужум қилишни истаса, Эроннинг ўзи бу режимга қатъий жавоб қайтаради, чунки Эрон сукут қилувчи ва фақат ўз иттифоқчиларига таянадиган мамлакат эмас, деб баён этди.

 

Ёрлиқ