Ироқ пойтахти Бағдод ва Ироқ шимолида терактлар юз берди
(last modified Sun, 18 Sep 2016 12:41:25 GMT )
сентябр 18, 2016 17:41 Asia/Tashkent
  • Бағдод жанубидаги Наҳравон минтақаси бозори яқинида
    Бағдод жанубидаги Наҳравон минтақаси бозори яқинида

Ироқ пойтахти ва бу мамлакат шимолида юз берган терактларда бир гуруҳ ироқликлар жабрландилар.

Ироқнинг Воъ аборот агентлиги хабарига кўра, кеча Бағдод жанубидаги Наҳравон минтақаси бозори яқинида бомба портлаганида бир нафар тинч аҳоли ўлдирилиб, 5 киши жароҳатланди.

Бағдоднинг эски бозори яқинидаги Алъмул минтақасида ҳам бомба портлаганида бир гуруҳ тинч аҳоли жароҳат олишди.

Ироқ шимолидаги Каркук минтақасидаги масжидлардан бирида бомба портлади ва бу портлашда 3 нафар тинч аҳоли жароҳат олишди.

Шанба куни ҳам Бағдод ғарбидаги Омирия минтақасининг мева бозори яқинида бомба портлаганида икки киши ҳалок бўлиб, 7 нафар жароҳатланганди