декабр 17, 2019 21:21 Asia/Tashkent
  • Ал-Ҳувсий:  Арабистон режими Яманга қарши урушида ҳар йили 60 миллиард доллар сарфламоқда

Кеча Яман Инқилоби олий кенгаши раиси Муҳаммад Али Ал-Ҳувсий Ол Сауд режими яманликларга қарши урушида ойида 5 миллиард доллар ва йилида 60 миллиард доллар харажат қилмоқда деб эълон этди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Муҳаммад Али Алҳувсий Твиттер саҳифасида  шу ҳисоб китоб асосида Ол сауд режими Яманни вайрон этиш, қўршовга олиш ва халқини очлик ҳолатида сақлаш йўлида қанча харажат этгани маълум деб ёзди.

Алҳувсий шунингдек, Яманга қарши урушда арабий коалицияда бўлган режимлар номини келтирмасдан Яманга қарши урушда арабий коалиция қолабида 16 мамлакат қатнашмоқда, аммо  бу мамлакатларни Яманга қарши урушидаги харажатлари қанча эканлиги ва бу уруш ғолиби ва мағлуби ким эканлигини ҳам  маълум эмас деб қўшимча қилган.

АҚШдаги American Thinker маркази Арабистон ҳар куни ёлланмаларни жалб этиш ва қурол -яроқ сотиб олиш учун 200 миллион доллар харажат этмоқда деб эълон этди.

Бу марказ шунингдек Арабистон 2015- чи йил июль ойининг ўрталаридан 2018 -чи йилнинг сентябрига қадар  Яманга қарши 39 минг 700 марта ҳарбий амалиёт ўтказган ва бу ҳужумларда 91 минг 600 нафар яманликлар қурбон бўлган деб аниқлик киритди.  

Ёрлиқ