декабр 20, 2019 18:35 Asia/Tashkent
  • Ливаннинг янги Бош вазири: мамлакатимиз миллий бирликка эҳтиёж сезмоқда

Ливаннинг янги тайинланган Бош вазири Ҳассон Диёб ўз сўзларида Ливан мамлакати бугунги кунда сиёсий , иқтисодий , хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик ҳамда миллий бирлик ва қонун ҳукуматига эҳтиёж сезаётганини таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  пайшанба куни  Ливан миллий мажлиси намояндаларининг аксарият овозларини  касб этганидан кейин мамлакат президенти Мишел Увн томонидан  кабинет ташкил қилиш маъмуритяни олган Ҳассон Диёб  тарқатган баёнясида,  олдинги Бош вазирлари, мажлис вакиллари, партиялар намояндалари сиёсий шахсиятлари  билан маслаҳатлашувлардан  сўнг технократлар ва сиёсий шахсиятлар иштирокида фаол давлат ташкил этилади деб эълон этди.

Диёб ўз сўзларида  халқ истак хоҳишларини иноюатга оладиган қарашлар ва сўзларга алоҳида эътибор қаратишини таъкидлаб,  келгуси давлат  Ливан халқининг муаммоларига ечим топиш  ва уларнинг истак -хоҳишлари билан ҳамоҳанг  ва мувофиқлаштирилган ҳолда ташкил этилади де изоҳлади.

У  Ливан мамлакатини миллий бўҳронни бошдан кечираётгани ва эндиликда  сиёсий ва шахсий душманлик ва тўқнашувлар вақти эмаслигига ишора этиб,  бўҳрондан қутулиш учун энг муҳим масала бирлик ва осойишталикдир деб аниқлик киритди.

Ҳассон Диёб аҳли суннат мазҳаби шахсиятларидан бўлиб  олдин Ливаннинг олий таълим вазири бўлиб ишлаган. У кеча  мамлакат миллий мажлиси вакилларининг 69 овозларини каб этиши билан  2-3 ҳафта ичида вазирлар делегацияси аъзоларини тайинлашга вазифадор этилди.

Жорий йилнинг 29 октябрида Ливан халқ эътирозларидан кейин мамлакат Бош вазири Саъд Ҳаририй ўз лавозимидан истеъфо берганди.

 

Ёрлиқ