Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти ИШИД террорчиларига қарши курашда муҳим миссияга эга
Ироқ миллий хавфсизлик кенгаши АҚШ учувчисиз учоқларини бу мамлакат халқ кўнгилли кучлари -Ҳашд-уш-шаъбий базасига қилган ҳужумларини кескин қоралаб, Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти ИШИД такфирий -террорчи гуруҳига қарши курашда муҳим миссия ва маъмуриятга эгадир деб изоҳлади.
Кеча Ироқ миллий хавфсизлик кенгаши тарқатган баёниясида АҚШ армиясини Ҳашд-уш-шаъбий базасига ужум уюштириши билан Ироқ хавфсизликига хавф солганини таъкидлаб, ватан, ҳарбий базалар ҳамда Ироқдаги ваколатхоналарни ҳимояқ қилиш Ироқ армиясининг муҳим ва асосий вазифаларидандир деб эълон этди.
Ироқ миллий хавфсизлик кенгаши шунингдек АҚШнинг ушбу ҳужуми ҳам Ироқ ҳокимиятини бузиш ҳамда коалиция кучлари учун таърифланган қоидалардан хавфли равишда чиқишнинг ёрқин мисолидир деб таъкидлади.
Мазкур баёнияда келтирилишча, АҚШнинг ушбу ҳужумлари Ироқ давлатини Халқаро коалиция билан сиёсий , хавфсизлик ва ҳуқуқий масалалар чорчубасида алоқаларини қайта кўриб чиқиш томон йўналтирган.
Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ армияси учувчичиз учоқлари Сурия билан Ироқ чегарасидаги Алқоим шаҳрида жойлашган Ироқ кўнгилли кучлари -Ал-Ҳашд-уш-шаъбийнинг 45 ва 46 чи бригадалари позицияларини бомбардимон этди. Бу тажовуз натижасида Ҳашд-уш-шаъбий кучларидан 25 нафари шаҳид бўлиб, 51 нафари жароҳат олди.