Халқаро жиноий суд вакиллари фаластинлик гуруҳлар намояндалари билан учрашдилар
(last modified Tue, 31 Dec 2019 11:16:48 GMT )
декабр 31, 2019 16:16 Asia/Tashkent
  • Халқаро жиноий суд вакиллари фаластинлик гуруҳлар намояндалари билан учрашдилар

Халқаро жиноий суд намояндалари фаластинликларга қарши сиоинстик режим содир этган уруш жиноятлари делосини ташкил қилиш мақсадида Ҳамас-Исломий муқовимат ҳаракати ва Фаластинни озод этиш халқ жабҳаси вакиллари билан учрашдилар.

Фаластиннинг маълумотлар марказининг бугунги хабарига кўра,  Фаластин мухторияти раиси Маҳмуд Аббос  Халқаро жиноий судга тегишли делоларни сўраб сўраштириш мақсадида  Ҳамас ҳаракати ҳамда Халқ жабҳаси ва бошқа фаластинлик гуруҳлардан иборат қўмитани ташкил этган.

Бу учрашув шу ҳолдадирки 20 декабрь куни Халқаро жиноий суд бош прокурори Fatou Bensouda  бу маҳкамани сиоинстик режимнинг фаластинликларга қарши жиноятлари юзасидан ўрганишларни бошламоқчи бўлганини маълум этди.

Мазкур хабарга асосан,  фаластинлик гуруҳлардан ташқари  Ғазо секторида фаолият этадиган Аз-замир муассасаси ва Фаластиннинг инсон ҳуқуқлари маркази каби ташкилотлар ҳам Халқаро жиноий судда сионистик режимга қарши гувоҳлик беришади.

Жорий йилнинг 14 май куни Фаластиндаги статистика бўйича марказий идораси, ҳам  Фаластин ишғолининг 71 чи йиллигида  1948 чи йилден бери шаҳид бўлган фаластинликлар сонини 100 минг нафардан ошганини эълон этди.