Нетаняҳу барча вазирлик лавозимларидан истеъфо берди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i49409-Нетаняҳу_барча_вазирлик_лавозимларидан_истеъфо_берди
Исроил режиим бош вазири жиноий айбловлар туфайли, барча вазирлик лавозимларидан истеъфога чиқди.
(last modified 2020-01-02T14:06:29+00:00 )
Январ 02, 2020 19:06 Asia/Tashkent
  • Нетаняҳу барча вазирлик лавозимларидан истеъфо берди

Исроил режиим бош вазири жиноий айбловлар туфайли, барча вазирлик лавозимларидан истеъфога чиқди.

Ҳааретс газетаси интернет сайтининг хабар қилишича, сионистик режим бош вазири соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, фаровонлик, ҳамда Исроил ташқарисидаги яҳудийлар ишлари вазирликларида айрим лавозимларига эга бўлганди.

Сионистик режим қонунларига асосан,  жиноий жавобгарликка тортилган шахс вазир бўла олмайди албатта бу қонун  Бош вазирлик симматига тегишли эмас.

Нетаняҳу келаси кунларда турли вазирликлардаги ўз лавозимларида янги шахсларни эълон этишини маълум этган.

Шу ҳолда айрим манбалар  Нетаняҳу Исроил парламнети раисга йўллаган мактубида  ўзига қпрши эълон этилган жиноий жавобгарликларни бекор этишини сўраган.

Сионистик режим бош вазири  4 делода яъне пора олиш, ҳамда ўз лавозимидан суиистеъмол қилишда айбланмоқда.