Ироқ парламенти АҚШ ҳарбийларини мамлакатдан чиқариш учун овоз берди
(last modified Mon, 06 Jan 2020 09:50:19 GMT )
Январ 06, 2020 14:50 Asia/Tashkent
  • Ироқ парламенти АҚШ ҳарбийларини мамлакатдан чиқариш учун овоз берди

Ироқ парламенти кечани йиғилишида мамлакатдан АҚШ ҳарбий кучларни чиқариш лойиҳасини ратификация қилди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Бағдодда Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус бўлинмалари қўмондони генерал Қосим Сулаймоний ва Ироқ халқ кўнгилли кучлари ташкилоти раиси ўринбосарини террор этилгани сабаб  АҚШ ҳарбийларини мамлакатдаги иштирокига чек қўйиш учун шошилинч йиғилишини ўтказди.

Ироқ парламенти намояндалари йиғилиш аввалида  "АҚШга ўлим", " сионистик режимга ўлим" шиорларини эълон этдилар.

Ироқ бош вазири вазифасини бажарувчи Бош вазир Одил Абдулмаҳдий мамлакат парламенти авоз бериш йиғилишида  АҚШ ҳарбийларини зудлик билан Ироқни тарк этишларини таъкидлади.

Одил Абдулмаҳдий  шунингдек  " Ҳашд-уш-шаъбий" ташклотини Ироқ хавфсизлик системасинитбир қисим эканлигига  тўхталиб,  АҚШнинг бу ташкилот кучларини нишонга олишини кескин қоралади.

Абдулмаҳдий ўз сўзларида  Эроннинг терроризмга қарши курашдаги ролини олқишлаб, Эрон сўнгги йиллар ичида  Ироқдаги ИШИД террорчи гуруҳларга қарши курашда муҳим ва асосий рол ўйнаб терроризмга қарши курш жараёнида ироқлик ҳарбийларга катта ёрдамлар кўрсатишган дебб эълон этди.

Эслатиб ўтамиз, Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.