Уммон подшоси Султон Қобус вафот этди
(last modified Sat, 11 Jan 2020 07:57:43 GMT )
Январ 11, 2020 12:57 Asia/Tashkent
  • Уммон подшоси Султон Қобус вафот этди

Бугун Уммон мамлакатининг расмий ахборот агентлиги мамлакат подшоси Қобус бин Саъидни оламдан ўтгани ҳақида хабар тарқатди.

ИРНА хабарига кўра,  Уммон подшолиги маҳкамаси ҳам Султон Қобусни касалликдан сўнг вафот этганини маълум этди.

 Султон Қобусни вафот этгани муносабати билан Уммон подшолиги давлати мамлакатда 3 кун умумий мотам эълон этди.

Бошқа хабар шуки  Султон Қобус бин Саъидни вафот этганидан кейин унинг ўрнида Ҳайсам бин Ториқ ол Саъид Уммон султони этиб тайинланди.

Уммоннинг маданий мерос ва маданият вазири Ҳайсам бин Ториқ  Султон Қобусни махсус элчиси сифатида фаолият этиб келган ва кўпроқ Уммон вазирликларида ишлаган султон Қобус амаквачасидир.