Ироқдаги АҚШ ҳарбий базасига берилган ракета зарбалари Помпеони асабийлаштирган
АҚШ ТИВ раҳбари Ироқдаги бу режим ҳарбий базасига берилган ракета зарбаларидан қаттиқ ғазабда эканлигини таъкидлаб, Ироқ давлатини бу ҳужум омилларини жавобгарликка тортишини сўради.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун АҚШ ТИВ раҳбари Майк Помпео Твиттер саҳифасида Ироқдаги Албилд авиабазасига уюштирилган ракета ҳужмларига кўрсатган аксиламалида, Ироқдаги яна бир ҳарбий базасига уюштирган ҳужумдан қаттиқ ғазабдамиз ва жароҳатлананларни зудлик билан даволанишига умид қиламиз деб ёзди.
АҚШ ТИВ раҳбари шунингдек, бу ҳужумни Ироқ давлатига содиқ бўлмаган гуруҳлар уюштирганини иддао қилди.
Ироқ ОАВ манбалари Ироқ пойтахти Бағдод шимолидаги Билд авиабазасига 8 ракет келиб тушганини хабар қилиб, ҳужум натижасида бир нечта ҳарбийларни жароҳат олганини эълон этдилар.
Мазкур авиабазасида АҚШ ва Ироқ ҳарбийлари жойлаштирилган.