Маҳмуд Тавфиқ Аловий Ироқда янги давлатни ташкил этиш масъули бўлди
(last modified Sun, 02 Feb 2020 11:25:55 GMT )
феврал 02, 2020 16:25 Asia/Tashkent
  • Маҳмуд Тавфиқ Аловий Ироқда янги давлатни ташкил этиш масъули бўлди

Ироқ президенти, расмий равишда мамлакат бош вазирлик лавозими ва янги давлат ташкил қилишда Муҳаммад Тавфиқ Аловийни масъул этиб тайинади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра,  кеча Муҳаммад Тавфиқ Аловий  Фейсбук орқали тарқатган мурожаатида,  Ироқ президенти Барҳум Солеҳга миннатдорчилик билдириб,  муддатдан олдин сайловларни ўтказиш ва яни давлатни ташкил қилиш учун барча саъй-ҳаракатларини ишга солишини қўшимча қилди.

Аловий 2003- чи йилдан бери,  Ироқ парламентида  икки марта вакил бўлганди.

У шунингдек  Нурий Алмоликий давлатида  ҳам алоқа вазири лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз   Ироқнинг турли шаҳарларида халқ эътирозларини авж олши билан бу мамлакатнинг собиқ бош вазири Одил Абдулмаҳдий ўз лавозимидан истеъфо берди.