Эронда Теҳрон-Москва-Анқара давлатларининг учтомонлама йиғилиши ўтказилади
Туркия Ташқи ишлар вазирлиги, Сурия вазиятини кўриб чиқиш учун Эрон, Туркия ва Россия ўртасидаги учтомоналама йиғилиш ўтказилишини тасдиқлаб, 3 мамлакат учтомонлама бу йиғилишини ўтказиш вақти хусусида маслаҳатлашишмоқда деб изоҳлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Туркия ТИВ-и Сурия вазиятини кўриб чиқиш учун Эрон, Туркия ва Россия ўртасидаги 3 томонлама йиғилиш ўтказилишини тасдиқлар экан, томонлар йиғилиш санаси борасида келиша олишга ҳаракат қишимоқда деб таъкидлади.
Бундан олдин Ғарбий Осиё -Яқин Шарқ ишларидаги Россия президенти Михаил Богданов келаси кунларда Сурия вазиятини таҳлил этиш мақсадида 3 мамлакат йиғилишини ўтказилишини хабар қилиб, Теҳрон бу йиғилишга мезбонлик қилади. Йиғилишда 3 мамлакат президентлари ҳам қатнашади деб қўшимча қилди.
Ўтган ойи Сурия армиясининг ҳарбий амалиётлари ва унинг кетмакет мувафаққиятларини бошланиши билан бу мамлакат шимол минтақаси вазияти мураккаблашиб борган.
Сурия армияси ва Туркия ҳарбий кучлари ўртасида тўқнашувларни бошлангани ва ҳар икки томон бир- бирининг позицияларини нишонга олишни бошлагани билан кескинликлар янада кучайган.