Бағдод шимолидаги Ат-Тожий ҳарбий базаси ҳужумга учради
(last modified Thu, 12 Mar 2020 06:26:09 GMT )
март 12, 2020 11:26 Asia/Tashkent
  • Бағдод шимолидаги Ат-Тожий ҳарбий базаси ҳужумга учради

Кеча Ироқ ОАВ-и Ироқдаги АҚШ террорчи ҳарбийлардан бир қисмининг қароргоҳи бўлган Ат-Тожий ҳарбий базаси томон 10 ракета отилгани ҳақида хабар тарқатишди.

ИРНА хабарига кўра,  бу ҳужумда  Ат-Тожий ҳарбий базасининг кириш эшиги нишонга олинган. 

Шу ҳолда Англия Мудофаа вазирлиги бу ҳужумда АҚШнинг икки аскари ва бир нафар англиялик ҳарбийсини ҳалок бўлганини эълон этган.

Шунингдек 12 нафар ҳарбийлар жароҳат олган.

Эслатиб ўтамиз, Ат-Тожий ҳарбий базаси Ироқ пойтахти Бағдод шимолида жойлашган.