Ғарбий осиё /Яқин Шарқ/да коронавирус кенг тарқалмоқда
(last modified Sun, 15 Mar 2020 10:06:38 GMT )
март 15, 2020 15:06 Asia/Tashkent
  • Ғарбий осиё /Яқин Шарқ/да коронавирус  кенг тарқалмоқда

Сўнгги маълумотлар Ҳарбий Осиё минтақасида коронавирусни юқтириб олганлар сонини тобора кўпайиб бораётганидан далолат бермоқда.

Арабистон режимининг расмий ахборот агентлиги ҳам  бу мамлакатда коронавирусга чалинишга боғлиқ 17 ҳолатларни қайд этилгани билан бу вирусга мубталолар сонини 103 нафарга етганини эълон этди.

Қатар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам  бу мамлакатда янги 17 ҳолат қайд этилганини таъкидлади.

Қатар Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра ҳозиргача бу мамлакатда 377 нафар коронавирусга чалинган.

Қувейт Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари ҳам мамлакатда яна  4 нафарни коронавирусга чалингани билан касаллар сонини 104 нафар деб  қўшимча қилди.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бу мамлакатда, яна 15 нафарни корона вирус инфекциясини юқтириб олиши билан  мубталоларни 93 нафарга етганини маълум этди.

Фаластин мухторияти наттоғи Иброҳим Мулҳам ҳам Байт-Лаҳмда яна 3 нафар коронавирусга мубтало бўлди ва шу билан касалланганлар сони 38 нафарни ташкил қилмоқда деб баён этди.

Сионистик режим Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам  ишғол этилган сарзаминларда коронавирусга мубталолар сонини 193 нафарга етганини эълон этди. Сионистикрежим ташқи ишлар вазири Yisrael KATZ  Тел-авив режимини  янги коронавирусга қарши курашда кучсиз қолгани ва назоратни қўлдан бой бериши тўғрисида огоҳлантирди.

 

Ёрлиқ