Сурия шимолида Россия ва АҚШ ҳарбийлари ўртасида тўқнашув юз берди
Сурия манбалари мамлакат шимолида Россия ва АҚШ ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар келиб чиққанини хабар қилди.
Спутник сайтининг кечанги хабарига кўра, Суриядаги инсон ҳуқуқлари ташкилоти номли гуруҳ тарқатган ҳисоботида, АҚШ патрул хизмати машиналаридан бири Сурия шимолидаги Ҳалаб ва Алҳаскас шоссесида россиялик патрул хизмати машинаси йўлини тўсиб қўйганидан кейин, бу икки давлат кучлари ўртасида тўқнашув юз берган деб эълон этди.
Олдинроқ, ҳам АҚШ патрул хизмати Тал -тамар - Эм 4 Халқаро магистралида россиялик патрул хизмати машиналарини ҳаракатига монелик қилган ва натижада икки томон ўртасида тўқнашув юз берди.
Бошқа хабар шуки, Туркия армияси Алеппо ва Идлиб вилоятларида оташкесимни ўрнатилгани билан бир пайтда, Алеппо ғарбида бошқа бир назорат пунктини ташкил этиб, бу марказда ҳарбий тажҳизотларини жойлаштирган.
2017 чи йилнинг сентябрида Россия , Эрон ва Туркия ўртасида Алеппо ва Идлибда кескинликларни камайтриш келишувини имзоланганидан бери, Туркия давлати 40 дан ортиқ назорат пунктларини ташкил этган ва бу марказлар ҳардоим террорчиларнинг артиллерия ва логистик базаларига айланган.