март 30, 2020 15:15 Asia/Tashkent
  • Яман учувчисиз самолётлари Арабистон ҳудудларига қарши кенг- қамровли ҳужумлар уюштирди

Яман қуролли кучлари наттоғи Арабистон ҳудудидаги бу режимнинг энг буюк таъсисотларини ракета ва учувчисиз учоқлар орқали нишонга олинганини хабар қилди.

Алмасира тарқатган хабарга кўра, кеча Яман қуролли кучлари наттоғи Яҳё Сареъ тарқатган баёниясида,  Яманнинг ракета ва учувчисиз учоқлари бўлинмаси Яман уруши бошланишидан бери Ол Сауд режими позицияларига кўп ва кенг қамровли ҳужумлар  уюштирган деб қўшимча қилди.

Яҳё Сареъ ўз сўзларида  Арабистон пойтахти Риёз шаҳридаги муҳим объектларини Зулфиқор ракеталари ва Самод учувчисиз учоқлари ва унинг Усайр, Нажрон, Жийзон минтақаларидаги ҳарбий ва иқтисодий марказларини   " Қосиф л2" учувчисиз учоқлар оқрали нишонга олинганини маълум этди.

Пайшанба куни Яман Ансоруллоҳи Бош котиби Абдулмалик Алҳувсий  Ол сауд режимини Яманга қарши ҳужумларини бошланганининг 6 чи муносабатида билдирган сўзларида  Ол сауд режими  урушнинг 6 чи йиллигида ўзи кутмаган кўп  ҳужумларга учраган .

Кеча Саудия Арбистони ОАВ-и  Риёз шаҳрига учраган иккита ракета ҳужумлари ҳақида хабар  қилиб, Саудиянинг ҳаво ҳужумига зид симтемалари у ракеталарни осмонида нишонга олиб нобуд қилган деб иддао қилди.

 

Ёрлиқ