Сурия ҳаво ҳужумига зид радар системаси сионистик режим ракеталарини уриб туширди
(last modified Wed, 01 Apr 2020 08:30:04 GMT )
апрел 01, 2020 13:30 Asia/Tashkent
  • Сурия ҳаво ҳужумига зид радар системаси сионистик режим ракеталарини уриб туширди

Сурия расмий ахборот агентлиги кеча, бу мамлакат ҳаво ҳужумига зид радар системасини сионистик режим ракета ҳужумини олдини олганини хабар қилди.

Тасним ахборот агнетлигининг хабар қилишича,  Сурия армияси ҳаво ҳужумларига зид радар системаси, мамлакат марказидаги Ҳумс вилояти осмонида сиоинстик режимнинг бир нечта ракетасини нишонга олиб йўқ қилганини эълон этди.

Сурия расмий ахборот агентлиги хабарига асосан,  сионистик режим ҳарбий учоқлари  Ливан осмонида туриб Суриянинг Ҳумс вилоятидаги ҳарбий базани нишонга олган.

Сионистик режими ҳардоим  Суриядаги террорчиларни ҳимоя қилиши билан Дамашқ  давлати армияси ва инфратузилмалари марказларини нишонга олади.

Саудия Арабистони, АҚШ ва унинг иттифоқчиларини  минтақа мувозанатини сионистлар фойдасига ўзгаритириш мақсадида террорчиларни ҳимоя қила бошлагани билан 2011 -чи йилда Сурия бўҳрони бошланди.

 

Ёрлиқ