Саудия Арабистони коронавирусдан зарарланганлар сони бўйича араб давлатлари орасида етакчилик қилмоқда
Саудия Арабистони фуқароларидан 4 мингдан ортиғини коронавирусни юқтириб олиши билан бу мамлакат араб мамлакатлари орасида коронавирусга мубтало бўлганлар сони бўйича етакчига айланган.
Эрон телерадиокомпаниясининг бугунги хабарига кўра, Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатини суръат билан ошаётганини хабар қилиб, ўтган бир сутка ичида коронавирус юқтириб олган 382 ҳолатни қайд этилгани ҳамда яна 5 нафарни бу вирусдан ҳалок бўлганини қўшимча қилди.
Арабистоннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига асосан, ҳозиргача бу мамлакатда 4 минг 52 нафар коронавиурсга чалинган.
Арабистон подшоси Салмон бин Абдулазиз коронавиурсни тез суръат билан тарқалиши ортидан мамлакатда бориб келишни тўхтатиш муддатани узайтирган.
Эслатиб ўтамиз ҳозиргача араб давлатларида коронавирус юқтириб олганлар сони 20 минг 800 нафарга етган ва улардан 700 нафари вафот этган.
Арабистондан кейин араб давлатлари энг кўп коронавирус ҳолати қайд этилган мамлакат БААдир ва бу мамлакатда 3 минг 700 нафар бу инфекцияга мубтало бўлган.