Сурия армияси яна сионистик режим ракета ҳужумига жавоб берди
(last modified Tue, 21 Apr 2020 07:55:07 GMT )
апрел 21, 2020 12:55 Asia/Tashkent
  • Сурия армияси яна сионистик режим ракета ҳужумига жавоб берди

Бугун Суриянинг расмий ахборот агентлиги Дамашқнинг ҳаво -ҳужумига зид системасини мамлакат ҳаво ҳудудларида сионистик режим ракеталарини йўқ қилганини маълум этди.

СОНО ахборот агентлиги шунингдек,  Сурия армияси ҳаво ҳужумига зид радар системаси  Сурия марказидаги Ҳумс вилояти осмонида сионистик режимниннг бир нечта ракеталарини аниқлаб нобуд қилганини қўшимча қилди.

Ахборот манбаларига кўра,  сионистик режим армияси  T-4 номи билан  танилган Tias ҳарбий базасини нишонга олмоқчи бўлган.

Сионистик режим ҳардоим  террорчи гуруҳларни қўллаб- қувватлаш мақсадида  Суриянинг инфратузилмалари ва базаларини нишонга олади.

 Сурия давлат армияси  Эрон ислом жумҳуриятининг ҳарбий маслаҳатчилари ҳамда Россия давлат армиясининг ёрдами билан  бу мамлакатдаги ИШИД террорчи гуруҳини йўқ қилишга муваффақ бўлганди.

Сионистик режим эса Суриядаги террорчи гуруҳларни мағлуб бўлишидан қаттиқ хавотирга тушган.