Сионистик режимда коронавирусга мубтало бўлганларнинг сони 15 минг нафарга яқинлашмоқда
(last modified Fri, 24 Apr 2020 10:49:25 GMT )
апрел 24, 2020 15:49 Asia/Tashkent
  • Сионистик режимда коронавирусга мубтало бўлганларнинг сони 15 минг нафарга яқинлашмоқда

Сионистик режимнинг соғлиқни сақлаш вазирлиги ишғолий сарзаминларда коронавирусга мубтало бўлган сионистларнинг сони ошишидан хабар берди.

Ан-Нашра ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Исроил ССВ -нинг эълонига кўра ишғолий сарзаминларда коронавирусга чалинганларнинг сони 14 минг 802 нафарга етган ва бу вирусдан вафот этганларнинг сони эса 192 нафарга етган.

Исроил соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавирусга мубтало бўлганларнинг сони ҳақида берган маълумоти шундай бир шароитда эълон қилинмоқдаким, сионистик режим расмийлари коронавирусга мубтало бўлганларнинг аниқ сонини 200 минг нафарга етган деб эълон қилган эдилар.

Сионистларнинг коронавирусга кундан кунга мубтало бўлишлари ишғолий сарзаминларда бўҳрон келиб чиқиши сабабига айланган.

Ёрлиқ