Эрон ва Россия: Ямандаги танглик сиёсий йӯл билан ҳал қилиниши лозим
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i51975-Эрон_ва_Россия_Ямандаги_танглик_сиёсий_йӯл_билан_ҳал_қилиниши_лозим
Эрон Ташқи ишлар вазирининг алоҳида сиёсий масалалар бӯйича ёрдамчиси ва Россия Ташқи ишлар вазирининг ӯринбосари ӯзаро мулоқотда  Ямандаги танглик сиёсий йӯл билан ҳал қилиниши лозимлигини таъкидлашди.
(last modified 2020-05-01T08:56:45+00:00 )
май 01, 2020 13:31 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия: Ямандаги танглик сиёсий йӯл билан ҳал қилиниши лозим

Эрон Ташқи ишлар вазирининг алоҳида сиёсий масалалар бӯйича ёрдамчиси ва Россия Ташқи ишлар вазирининг ӯринбосари ӯзаро мулоқотда  Ямандаги танглик сиёсий йӯл билан ҳал қилиниши лозимлигини таъкидлашди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот департаментининг хабарига кӯра Эрон Ташқи ишлар вазирининг алоҳида сиёсий масалалар бӯйича ёрдамчиси Алиасғар Ҳожи ва Россия Ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бӯйича ӯринбосари Сергей Вершинин пайшанба куни  ӯзаро мулоқотда  Яман масаласини муҳокама қилишди.

Томонлар Яман мамлакатининг ҳудудий дахлсизлигини таъкидлаб, ундаги танглик фақат сиёсий йӯл билан ҳал қилиниши лозимлигини илова қилишди.

Эслатиб ӯтамиз: Америка, БАА ва яна бир неча мамлакат томонидан дастакланаётган Саудия Арабистони 2015 йилнинг март ойидан бери Яманга тажовузкорлик ҳужумлари уюштириб, бу мамлакатни ер, сув ва осмондан қамал қилган.

Арабистон ва иттифоқчиларининг тажовузкорлиги натижасида 16 мингдан ортиқ яманлик ӯлдирилиб, ӯн минглаб кишилар мажруҳ этилган, миллионлаб тинч аҳоли қочқинга айланди.