Ироқ армияси: ИШИД гуруҳи ҳеч қачон қайта тикланмайди
(last modified Tue, 05 May 2020 09:24:04 GMT )
май 05, 2020 14:24 Asia/Tashkent
  • Ироқ армияси: ИШИД гуруҳи ҳеч қачон қайта тикланмайди

Ироқ армияси қаттиқ мағлубиятга учраган ИШИД террорчилари бошқа ўзини қайта тиклаш қудратига эга эмас деб таъкидлади.

Ироқнинг қўшма амалиётлар штаби наттоғи Таҳсин Алхаффожий давлат хавфсизлик кучлари томонидан  ИШИД террорчиларини таъқиб қилинаётганиги тўхталиб, Ироқнинг Бобил вилояти  ва бошқа бир нечта минтақаларига қарши ИШИД террорчи гуруҳунинг сўнгги ҳужумлари ОАВда ўзини ғлиб сифатида кўрсатиш учун Бағдод ва Карбалога қарши таҳдиди эканлигини эълон этди.

Алхаффожий ўз сўзларида  Ироқнинг турли минтақаларига қарши ҳужумлардан ИШИДнинг мақсадини тартибсизликларни вужудга келтириш ва мағлубиятини қоплаб, заифлашган позициясини қайта тиклаш эканлигини қўшимча қилди.

ИШИД террорчи гуруҳини қаттиқ мағлуб бўлгани билан бир пайтда,  ҳозиргача Ироқнинг айрим минтақаларида  бу террорчи гуруҳнинг баъзи аъзолари  тарқоқ  тарзда терактлар уюштирмоқда.

Ироқ ОАВ-и  ўтган ҳафталарда АҚШ давлати Ироқ ҳудудларидаги айрим ҳарбий базаларидан орқага чекишини билан  ҳужумларини қайта тиклаши учун ИШИД террорчи гуруҳининг аъзоларига яшил чироқ кўрсатганини фош этишди.

Ёрлиқ